"Бавария" сўнгги 8 йил ичидаги энг ёмон стартни қайд этди

  • 11 ноябрь, 2018, 11:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор Мюнхеннинг “Бавария” клуби кеча Бундеслиганинг 11-турида Дортмундда “Боруссия” меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Нико Ковач шогирдлари айни дамда 20 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида боришмоқда. Gracenote нашри тарқатган хабарга қараганда бу “Бавария”нинг сўнгги 8 йил ичида Бундеслигадаги энг ёмон старти бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, сўнгги марта 2010/2011 йилги мавсумда Луи ван Гал бошқарувидаги "Бавария" 11та турдан сўнг 16 очко тўплаган эди. Ўша мавсумда мюнхенликлар мавсумни 2-ўринда якунлашган эди.

Қайд этиш керакки, агар "РБ Лейпциг" ҳамда "Айнтрахт" клублари бугун ўзларининг 11-тур учрашувларида ғалаба қозонишса, "Бавария" 5-ўринга тушиб кетиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!