
“Барселона” ҳимоячиси ЖЧ–2018 турнирини қўйиб юбориши мумкин
“Барселона” клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Томас Вермален Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирини ўтказиб юбориши мумкин.
32 ёшли футболчи кеча “Леванте”га қарши (4:5) Ла Лига 37-тур ўйинида жароҳат олиб, 31-дақиқада майдонни тарк этди. Маълум бўлишича, Вермален ўнг оёқ тизза ости пайларини шикастлаган.
Маълумот учун, Жорий мавсумда Томас Вермален Испания чемпионати доирасида “Барселона” 14 учрашув ўтказди.
Фикрлар