Аҳмад Убайдуллаев "Андижон"да иш бошлади

CHERY AUTO

"Андижон» клубининг таркибида эътиборга молик ўзгаришлар бўлгани каби мураббийлар штабида ҳам янгиланишлар содир бўлганидан хабарингиз бор. Жамоа бош мураббийи Элдор Сакаев ўзига маъқул мутахассисларни ўз штабига чорлади. Ана шундай мутахассислардан бири Аҳмад Убайдуллаевдир", - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Tecno

Юртимиз футболида ўз мавқеига эга бўлган Аҳмад Иноятович тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади. Ўз вақтида Убайдуллаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан халқаро майдонларда иштирок этиб муваққақиятларга эришган. Унинг охирги иш жойи Бекободнинг «Металлург» жамоаси эди. Энди эса Сакаев ва Убайдуллаев тандеми «Андижон»да ўз фаолиятини бошлади.

Шу ўринда айтиш жоизки, Элдор Сакаевга шунингдек, ёрдамчи мураббий Диёр Мирзабоев ва дарвозабонлар мураббийи Қобил Олимжонов яқиндан ёрдамлашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!