3 очко учун 3 та гол ёхуд "Андижон"нинг иродаси "синмади"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 14-турини бошлаб берган “Хоразм “ – “Андижон” ўртасидаги учрашувда дарвозаларга жами 5 та гол урилди. Мухлислар учун қизиқарли ўйин кечди. Андижондан келган мухлислар доимгидек фаоллик кўрсатишди ва жамоани ажойиб тарзда олқишлаб турдилар.

Tecno

Ғалаба иштиёқида майдонга тушган “Андижон” 11-дақиқада Бектемир Абдуманноновнинг бурчак зарбасидан кейин Дониёр Абдуманнопов боши билан дарвозани ишғол қилди. Лекин орадан кўп ўтмасдан Владимир Бубанья мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг қолган воқеалари иккинчи бўлимда содир бўлди. “Хоразм” 53-дақиқада иккинчи голни киритди. Бу вазиятда жарима майдони ичида тўп учун курашда дарвозабон Валижон Раҳимовга тўп тегиб дарвозадан жой олди. Гарчи урганчликлар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишига қарамасдан “Андижон” футболчилари мардонавор курашди ва характер намойиш қила олди.

80-дақиқада Бектемир Абдуманноновнинг тўп узатишидан кейин жарима майдони ичида Усмонали Исмоналиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди ва Ислом Маматказин ундан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйган бўлса, баҳс охирларида Муҳаммадкарим Тоировнинг ажойиб пасидан сўнг Бектемир Абдуманнонов ўзи учун яратилган қулай имкониятдан усталик билан фойдаланди.

Натижада “Андижон” сафарда “Хоразм”га қарши кечган муҳим беллашувда муҳим ғалабани қўлга киритди.

“Хоразм” – “Андижон” – 2:3 (1:1).

26 июнь. Жиззах. “Сўғдиёна” стадиони. 825 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Руслан Серазетдинов, Ислом Азимов.

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

ВАР: Равшан Абдувоҳидов

АВАР: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Шохруҳ Саид

“Хоразм”: Сардор Қобулжонов, Аброр Хусинов, Дилшод Жўраев (Францис Нарх, 79), Достон Турсунов, Хазратжон Турсунқулов (Санжар Шоаҳмедов, 89), Владимир Бубанья, Хумоюнмирзо Иминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Суннатилла Абдуллажонов (Тимур Исмоилов, 66), Рустам Абдуҳамидов (Азиз Аҳроров, 89), Шахром Самиев (Мурод Бобожонов, 66).

“Андижон”: Валижон Раҳимов (Элдор Адҳамов, 57), Абубакир Ашуров (Шохжаҳон Ёрқинбоев, 57), Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Азимов, Усмонали Исмоналиев, Илҳом Абдуғаниев (Алтин Крезиу, 79), Дониёр Абдуманнопов, Бектемир Абдуманнонов, Рустам Турдимуродов (Миразиз Махаммадалиев, 79). 

Голлар: Дониёр Абдуманнопов, 11 – 0:1. Владимир Бубанья, 26 – 1:1. Валижон Раҳимов, 53-авт. – 2:1. Ислом Маматказин, 80 – 2:2. Бектемир Абдуманнонов, 87 – 2:3.

Огоҳлантиришлар: Бектемир Абдуманнонов, 35. Абдураҳмон Комилов, 72. Элдор Адҳамов, 90+3.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!