Мбаппе жароҳати сабаб Исландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

  • 11 октябрь, 14:28
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилишича, терма жамоа ҳужумчиси ва сардори Килиан Мбаппе тўвондаги жароҳати туфайли 13 октябрь куни бўлиб ўтадиган Исландияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Tecno

Федерация баёнотида таъкидланишича, футболчи "Реал Мадрид" клубига қайтади ва унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилмайди.

Ҳужумчи Озарбайжонга қарши ўйинда (3:0) жароҳат олган эди. Бош мураббий Дидье Дешам учрашувдан сўнг футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди:

"Килиан ўйинда тўвон соҳасида оғриқ сезди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди, аммо хавф туғилмаслиги учун Исландияга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги маъқул деб топдик. Биз учун унинг соғлиги энг муҳим нарса."

Ҳозиргача Мбаппе саралаш босқичида 3 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!