
Зубайра Тухуговнинг саргузаштлари якунланди...
- 13-июн 2024, 15:12
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Чеченистонлик ММА жангчиси Зубайра Тухугов расман фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг менежери Ризван Магомедов хабар берди.
"Зубайра фаолиятини тўхтатди. Биз у билан бирга ишлашда давом этамиз. Унга ёрдам берамиз", – дея Магомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.
Маълумот учун, Зубайра Тухугов ўтган йили UFC ростеридан ўчирилганди. У сўнги жангини "UFC 284" турнирида ўтказган ва бразилиялик Элвис Бренерга ҳакамларнинг алоҳида қарори билан имкониятни бой берганди.Тухугов фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, 20 ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ