Каннаваро Ўзбекистон – Россия ўйинига қандай муносабат билдирди?

Каннаваро Ўзбекистон – Россия ўйинига қандай муносабат билдирди?

Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ноябрь ойидаги ФИФА кунлари давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев халқаро танаффус чоғида ўртоқлик учрашувига Россия терма жамоаси танланганига бош  мураббий Фабио Каннаваро қандай муносабат билдирганини маълум қилди. 

- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА билан келишиб олдик. Шу боис бу ўйин учун ҳар икки жамоага ҳам ФИФА терма жамоалар рейтинги учун очколар берилади.

Бош мураббийимиз Фабио Каннаваро ушбу ўйин ғоясини маъқуллади. Ар-Риёдда Саудия Арабистонига қарши беллашув бекор қилинганидан сўнг, халқаро алоқалар бўлими бош мураббийга Тошкентда Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди. 

Фабио бу вариантга дарҳол розилик берди. Ҳар икки жамоадан ҳам яхши ўйин кутяпмиз, — дея таъкидлади Усмон Тошев.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув ноябр ойидаги халқаро танаффус доирасида Тошкент (Ўзбекистон) шаҳрида ўтказилади.

Ҳар икки терма жамоа илгари бир маротаба ўзаро тўқнаш келган. 2022 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси мезбонлик қилган учрашувда ҳисоб очилмаган ва кучлар тенг келган эди. 

Ўзбек футболчиси УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихини янгилашга ёрдам берди

Ўзбекистон муносиб рақиб, Ҳусанов каби легионерлари бор! Машҳур экспертлар терма жамоалар ўйинига баҳо берди

Йирик ғалабада иштирок этган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ