Ўзбек футболчиси УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихини янгилашга ёрдам берди

Ўзбек футболчиси УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихини янгилашга ёрдам берди

Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони «Сабах» клуби УЕФА Чемпионлар лигасида тарихий натижа қайд этди. 

OptaJoe статистик портали маълумотига кўра, «Сабах» қитъанинг энг нуфузли мусобақаси тарихида уч ўйин кетма-кет бошланғич таркибда 11 та мамлакат вакилларини туширган илк клубга айланди. Ушбу рекордда 22 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ҳам иштирок этди — у барча уч учрашувни асосий таркибда бошлади.

Тарихий кўрсаткич 20 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган, умумий босқичнинг учинчи туридаги «Боруссия Дортмунд»га қарши ўйиндан сўнг расман қайд этилди. Уйда ўтган беллашувда озарбайжонликлар клуби кучли рақибдаг 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ҳисоб ўйиннинг ўнинчи дақиқасида очилди — Серу Гирасси дарвозабон Покатилов қайтарган тўпни дарвозага йўллаб, меҳмонларини олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Эйден Маккарти ҳисобни тенглаштирди, аммо 53-дақиқада Гирасси дубл расмийлаштириб, немис жамоасига ғалаба келтирди. 

Умарали Раҳмоналиев 81-дақиқагача фаол ўйнади ва дортмундликлар дарвозаси олдида иккита хавфли ҳужум яратгани билан эътибор қозонди. 

«Боруссия»га қарши ўйинда «Сабах»нинг бошланғич таркибидан қозоғистонлик дарвозабон Покатиловдан ташқари Аким Зедадка (Жазоир/Франция), Стив Сольве (Гваделупа), Эйден Маккарти (Жанубий Африка Республикаси), Тимотеуш Пухач (Польша), Умарали Раҳмоналиев (Ўзбекистон), Иван Лепиница (Хорватия), Ду Кейрос (Бразилия), Кахим Пэррис (Ямайка), Велько Шимич (Сербия) ва Жой-Лэнс Миккельс (Руанда/Германия) майдонга тушди.

«Сабах» асосий босқичдаги иштирокини Англияда бошлаб, «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши ўйинда йирик мағлубиятга (0:4) учради. Кейинги турда эса Боку клуби ўз мухлислари кўз ўнгида Праганинг «Славия» клубидан 2:0 ҳисобида устун келди. 

Учинчи турдан сўнг «Сабах»нинг ҳисобида уч очко мавжуд. Умарали Раҳмоналиев  жамоасининг  Чемпионлар лигаси доирасидаги навбатдаги ўйини 4 ноябрь куни Норвегияда маҳаллий «Викинг» футболчиларига қарши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон муносиб рақиб, Ҳусанов каби легионерлари бор! Машҳур экспертлар терма жамоалар ўйинига баҳо берди

Раҳмоналиев "Боруссия" дарвозаси олдида иккита хавфли вазият яратди! Легионеримиз ўйини қандай баҳоланди?

Каннаваро Ўзбекистон – Россия ўйинига қандай муносабат билдирди?

Йирик ғалабада иштирок этган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ