Раҳмоналиев "Боруссия" дарвозаси олдида иккита хавфли вазият яратди! Легионеримиз ўйини қандай баҳоланди?
- 21-октябр, 07:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Озарбойжоннинг амалдаги чемпиони «Сабах» жамоаси УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқич учинчи тури доирасида «Боруссия» (Дортмунд) клубига қарши майдонга тушди.
Учрашув Боку Олимпия стадионида ўтказилди ва немис клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисоб ўйин бошланишидан кўп ўтмай очилди: 10-дақиқада Серу Гирасси меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада эса «Сабах» ҳимоячиси Эйден Маккарти аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 53-дақиқада Гирасси яна бир бор ўзини кўрсатиб, дубль расмийлаштирди ва «Боруссия»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда озарбойжонлик футболчилар ҳисобни ўз фойдаларига ўзгартира олмади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва 81-дақиқада захирага олинди.
Спорт статистикасига ихтисослашган SofaScore портали учрашувдан сўнг футболчиларга қўйилган баҳоларни эълон қилди.
Унга кўра, учрашув давомида фаол ҳаракат қилган ва дортмундликлар дарвозаси олдида иккита хавфли вазият яратган Умарали Раҳмоналиев 6,6 баллга лойиқ кўрилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг «Сабах»нинг очколари сони учта бўлиб қолди. Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси эса олти очко тўплади. Умумий босқичнинг навбатдаги турида «Сабах» 4 ноябрь куни сафарда Норвегиянинг «Викинг» клубига қарши ўйнайди. Шу куни «Боруссия» ўз майдонида Испаниянинг «Бетис» жамоасини қабул қилади.
Ўзбек футболчиси УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихини янгилашга ёрдам берди
Ўзбекистон муносиб рақиб, Ҳусанов каби легионерлари бор! Машҳур экспертлар терма жамоалар ўйинига баҳо берди
Каннаваро Ўзбекистон – Россия ўйинига қандай муносабат билдирди?
Йирик ғалабада иштирок этган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?