Холанд икки афсонани ортда қолдирди
- 15-октябр, 08:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигасида инглиз клублари таркибида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди.
Чоршанба куни 26 ёшли форвард «ПСЖ»га қарши ўйинда дубль қайд этди. Учрашув «Манчестер Сити» учун 2:4 ҳисобида якунланди, аммо Холанднинг голлари уни тарихий кўрсаткичга олиб чиқди. Эндиликда норвегиялик футболчида Чемпионлар лигасида «шаҳарликлар» сафида 38 та гол бор. Инглиз жамоалари таркибида бу мусобақада ундан кўпроқ фақат собиқ «Ливерпул» юлдузи Мохамед Салах гол урган – унинг ҳисобида 47 та гол.
Учинчи ўринни эса икки афсона – «Челси» собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба ва «Манчестер Сити» рамзий шахсларидан бири Серхио Агуэро бўлишиб турибди. Ҳар икки футболчи Чемпионлар лигасида 36 тадан гол урган.
Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафига 2022 йил ёзида «Боруссия Дортмунд» клубидан ўтган эди.