“Тоттенхэм” қимматга олган ўйинчисидан айрилди
- 20-октябр, 18:03
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Тоттенхэм» қанот ҳужумчиси Савиньо мушак жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.
Футболчи ушбу муаммога ўтган сешанба куни, Роберто Де Дзерби бошчилигидаги жамоа Марбельядаги машғулот йиғинига йўл олишидан бироз олдин дуч келган.
Энди Савиньо «Тоттенхэм»нинг яқин орадаги бир қатор учрашувларини ўтказиб юборадиган бўлди.
«Тоттенхэм» август ойининг охиридагина Савиньони «Манчестер Сити»дан 85 миллион фунт эвазига сотиб олган эди. Бироқ 22 ёшли бразилиялик футболчи жамоа сафида Премьер-лигада ўтказган тўртта учрашувида ҳозиргача бирорта ҳам гол ёки голли узатма қайд этмаган.
Sky Sports маълумотига кўра, «Тоттенхэм» ярим ҳимоячи Лукас Бергваллни ҳам тизза жароҳати сабабли тахминан икки ҳафтага йўқотган. Шу билан бирга, қанот ҳужумчиси Деян Кулусевски 2025 йил май ойидан бери биринчи марта жамоанинг ўйин учун қайдномасига киритилиши кутилмоқда.