Суперлига. Турнинг марказий учрашувида "Насаф" ОКМКдан устун келди!
- 23-май 2025, 21:59
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Насаф" - ОКМК учрашуви ҳам ўз ниҳоясига етди.
Беллашувнинг 16-дақиқасида Ҳусайн Норчаев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида эса Нодирбек Абдураззоқов орадаги фарқни йўққа чиқариб, ҳисобни тенглаштирди. 78-дақиқада Драгон Черан ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган ҳолда, жамоасининг ғалабасини таъминлади (2:1).
Мазкур ғалабадан кейин "Насаф" очколар сонини 25 тага етказиб олиб, Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлардан пешқадамликни тортиб олди.
Суперлига
vs
Nasaf won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ