"Реал Мадрид"ни аргентиналик мураббий бошқариши мумкин
- 17-апрел, 03:42
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид клуби бош мураббийлик лавозимига Лионель Скалони номзодини кўриб чиқмоқда.
El Desmarque нашри маълумотига кўра, мадридликлар Маурисио Почеттино, Зинедин Зидан, Жозе Моуриньо, Юрген Клопп ва Дидье Дешам билан бир қаторда Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Скалонини ҳам вариант сифатида муҳокама қилмоқда.
Аргентиналик мутахассиснинг амалдаги шартномаси жорий йил охирида якунланади, бироқ у Аргентина футбол федерацияси билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. У терма жамоада қолишни хоҳламоқда, аммо бошқа таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Шу билан бирга, "Реал" ҳозирча бош мураббий Альваро Арбелоа ўрнига аниқ номзодни белгиламаган. Почеттино ва Дешам муҳокама қилинган, Клопп ва Зидан эса юқори баҳоланса-да, уларнинг келиш эҳтимоли паст деб ҳисобланмоқда.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" яқинда "Бавария"га мағлуб бўлиб (3:4, биринчи ўйин — 1:2), Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Ла Лигада эса мадридликлар 2-ўринда бормоқда ва етакчи "Барселона"дан 9 очко ортда қолмоқда.