"Реал"да катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
- 17-апрел, 03:29
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида кенг кўламли таркиб ўзгаришларини амалга ошириши мумкин.
Манбаларга кўра, бир қатор футболчиларнинг келажаги савол остида қолмоқда. Шартномаси якунланаётган Дaвид Алаба, Дани Карвахаль ва Антонио Рюдигер (шартномани узайтиришга яқин) билан боғлиқ вазиятлар кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, Рауль Асенсио, Фран Гарсия ва Дани Себальос жамоани тарк этиши мумкин. Гонсало Гарсия ижарага юборилиши эҳтимоли бор, Эндрик эса ижарадан қайтиши кутилмоқда. Нико Пас эса "Комо"дан қайта сотиб олиниши тахмин қилинмоқда.
Режага кўра, Эдуардо Камавинга ҳам трансфер рўйхатига тушиши мумкин — "Реал" уни сотиб, бошқа профилга эга ярим ҳимоячи харид қилишни кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда "қаймоқранглилар" Ла Лига турнир жадвалида 70 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.