
SPORTS.uz Белград-2021. Шаҳрам Ғиёсовнинг жангига оз вақт қолмоқда. Жанг қайси телеканалда намойиш этилади?
- 29-октябр 2021, 22:40
- Bekzod Isayev
- 4
- Бокс
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бир неча дақиқадан сўнг терма жамоамиз учун куннинг охирги жанги бошланади. Унда Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга рўбарў келади. Икки боксчининг аввалги тўқнашувида Шимбергеновнинг қўли баланд келганди.
Жанг тахминан Тошкент вақти билан 23:20да бошланади. Ушбу тўқнашувни "Узрепорт" телеканалида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ