Спортчимиз Австралияда маҳорат кўрсатади

Спортчимиз Австралияда маҳорат кўрсатади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Ҳумоюн Султонов “Australian Open-2025” турнирининг яккалик дастури саралаш босқичида иштирок этадиган теннисчилар рўйхатига киритилди.

Жорий йил 6 январь санасидан бошланадиган “Australian Open-2025” турнирининг саралаш беллашувларида Султоновнинг квалификация доирасидаги рақиби ҳозирча номаълум.

Айтиш лозим, ушбу нуфузли мусобақа 26 ёшли теннисчимиз учун фаолияти давомидаги илк "Australian Open" турнири ҳисобланади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ