Севгилисими ёки “Реал”нинг ЕЧЛдаги 15-чемпионлиги? Куртуа жавоб берди
- 7-июн 2022, 17:55
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа “Тwitter”да савол-жавоб ўтказди. Мухлислар унга севгилисими ёки "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигасидаги 15-ғалабасими кўринишида савол берди. Тибонинг жавоби: "Албатта, 15-ғалаба".
Қизиқарли томони шундаки, кеча мадридликлар посбони учрашиб юрган қизига турмуш қуришни таклиф қилди. Табиийки, у бунга рози бўлди.
Куртуанинг севгилиси исроиллик модел Мишель Герциг бўлиб, улар 2021 йилнинг бошидан бери учрашиб келади. Аввалроқ белгьиялик посбон Марта Домингес билан ажрашганини эълон қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ