"Ростов"да молиявий инқироз. Жамоа қишда 6 футболчисини сотиши мукин. Улар орасида Шомуродов ҳам бор
- 13-ноябр 2019, 14:08
- Bekzod Isayev
- 5
- Футбол
Россиянинг "Ростов" клуби молиявий инқирозга юз тутган. Бу ҳақда СЭ нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, ростовликларда молиявий инқироз жуда таранг. Футболчилар 3 ойдан бери маош ва бонусларини олишмаяпти. Клубнинг ҳомийлари етарли, аммо улар охирги пайтларда жамоага етарликча эътибор беришмаяпти.
Агар яқин орада ҳеч нарса ўзгармаса, "Ростов" қишки трансферлар мавсумида жамоа етакчиларидан 6 нафарини сотиши мумкин. Улар ҳимоячи Чистяков, ярим ҳимоячилар Норманн, Попов, Еременко ва Ионов, ҳужумчи Шомуродов.
Шунингдек, клуб раҳбарияти вазият ўнгланмаса жамоа бош мураббийи Валерий Карпин билан ҳам хайрлашиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ