
"Ростов" Москвада "Спартак"ни енгди. Ўрунов захирадан майдонга тушди (видео)
- 31-октябр 2020, 22:44
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Россия премьер-лигасининг 13-турида “Спартак” ўз майдонида “Ростов”ни қабул қилди.
Москвада кечган ўйин тақдирини 26-дақиқада Павел Мамаев томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Якунда “Ростов” 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафидаги ҳамюртимиз Остон Ўрунов 81-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ