"Рома"нинг янги мураббийи аниқ! Раньери буни тасдиқлади

"Рома"нинг янги мураббийи аниқ! Раньери буни тасдиқлади

Клаудио Раньери "Рома" янги бош мураббийни танлаб бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис мавсум якунида мураббийлик лавозимини тарк этади.

- Албатта, бу масала ҳал бўлган. Бироқ, буни қачон эълон қилишни президент белгилайди.

Ҳатто акам менга қўнғироқ қилиб: "Ҳеч бўлмаса менга айт! Ҳамма мендан сўраяпти", деди. Мен унга: "Айнан шу сабабдан сенга айтмаяпман, миш-мишлар тарқалмаслиги учун", деб жавоб бердим.

Ҳатто Вендиттига ҳам: "1 июлда ҳаммаси маълум бўлади", дедим. У эса: "Агар янги мураббий июлда келса, у футболчиларни танимайди-ку", деб эътироз билдирди. Шунда мен: "Унга ўзим тушунтираман", деб жавоб бердим, - деди Раньери.

Маълумот учун, Антонелло Вендитти - машҳур италиялик қўшиқчи, "Рома"нинг содиқ мухлиси ва клуб мадҳиясининг муаллифи.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ