"Реал"ни италияликлар ёмон кўриб қолди

"Реал"ни италияликлар ёмон кўриб қолди

Чоршанба куни мадридлик «Реал» яна бир бор Чемпионлар лигаси доирасида италиялик рақибга қарши майдонга тушди ва яна ғалаба қозонди. 

Сентябрдаги «Интер» устидан қўлга киритилган зафардан сўнг бу сафар навбат «Рома»га етди — ўйин 4:3 ҳисобида мадридликлар фойдасига якунланди.

Мазкур баҳс мадрид клубининг Европанинг энг нуфузли клуб мусобақасида италиялик жамоаларга қарши ғоят муваффақиятли сериясини янада узайтирди.

«Реал» сўнгги 22 та ўйиннинг 20 тасида Италия клубларини мағлуб этган. Шу давр мобайнида жамоа фақат икки марта мағлубиятга учраган — 2018 йил апрелида «Ювентус»га ва 2024 йил ноябрида «Милан»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ