“Реал” бош мураббийлигига икки номзод бор
- 20-апрел, 06:53
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Реал” бош мураббий алмашиши эҳтимоли ортиб бораётган ҳолатда Массимилиано Аллегри ва Маурисио Почеттинони таклиф қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради L’Équipe нашри.
Манба маълумотига кўра, жамоанинг ҳозирги мураббийи Альваро Арбелоанинг ҳолати жамоа натижаларининг беқарорлиги, яъни Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш ва Испанияда деярли чемпионлик пойгасини ютқазиб қўйиш сабабли ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлган тақдирда, “Реал” танлаши мумкин бўлган асосий вариантлар қаторида “Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва ҳозир АҚШ терма жамоасини бошқараётган Маурисио Почеттино бор.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Мадрид клуби 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоасини тарк этадиган Дидье Дешам номзодини ҳам кўриб чиқаётган эди.