
Расман. Лэмпард мураббийлик фаолиятини Чемпионшип клубида давом эттиради
- 28-ноябр 2024, 16:39
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Фрэнк Лэмпард "Ковентри Сити" бош мураббийи этиб тайинланди. Мутахассис билан икки ярим йиллик шартнома имзоланди. Шанба куни Лэмпард Чемпионатнинг 18-тур доирасида "Кардифф"га (21-ўрин) қарши баҳсда жамоани бошқариши мумкин. Инглиз мураббийнинг штабига унга ҳамкорлик қилган Жо Эдвардс ва Крис Жонс кирди.
Жамоа Чемпионшип турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард илгари "Дерби Каунти", "Челси" ва "Эвертон" клубларини бошқарган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ