Расман: Чарльз Оливейранинг кейинги рақиби маълум
- 24-сентябр 2025, 11:20
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Хабарингиз бор, 11 октябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида "UFC Rio" турнири бўлиб ўтади.
Дастлаб, кечанинг "Main event" жангида мезбонлар вакили Чарльз Оливейра (35-11-1 N/C) ва озарбайжонлик Рафаэль Физиев ўзаро тўқнаш келиши режалаштирилган эди. Бироқ Физиев жароҳат олгани боис баҳсдан ечилди.
Энди эса "UFC Rio" оқшомида польшалик Матеуш Гамрот (25-3-1 N/C) бразилияликка рақиблик қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ