
Рамос "Нант"га қарши ўйнай оладими? Почеттино жавоб берди
- 20-ноябр 2021, 00:01
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Серхио Рамоснинг тикланиш жараёни ҳақида гапирди.
"Рамос яхши машқ қилмоқда. Серхио тўғри йўлда ва унда ўсиш бор. Кўрамиз, эртанги ўйин учун у қайдномага кира олармикан.
Бундай футболчининг ўйнамаслиги ёмон, лекин у сабр-тоқат билан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Рамос ривожланмоқда ва бу вазиятга дош бериш учун ўзида куч бор эканлигини кўрсатиб қўйди", - деди аргентиналик мутахассис.
Қайд этиш жоиз, 35 ёшли ҳимоячи бугун умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади. Эслатиб ўтамиз, эртага ПСЖ "Нант"ни ўз майдонида қабул қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ