
Про-лига янги мавсумига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди
- 18-феврал 2023, 17:59
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати Про-лига мусобақасининг 2023 йилги мавсуми учун 21 феврал санасида қуръа ташланишини маълум қилди. Жараён “УзРепорт” телеканали орқали 19:00 дан бошлаб жонли эфирга олиб чиқилади.
Про-лиганинг жорий мавсумида 11 клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Мусобақа формати билан мазкур регламент орқали танишиб олиш имконияти мавжуд.
Лига режасига кўра, Про-лиганинг янги мавсуми 15 март куни старт олади. Клублар 28 февралга қадар футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ