
Ўзбекистон кейинги босқичда қайси жамоа билан ўйнаши аниқ бўлди
- 2-октябр 2022, 00:10
- Karim Xudayqulov
- 0
- Мини-футбол
Футзал бўйича Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда. Бироз аввал "A" гуруҳидан ўрин олган Қувайт - Ироқ учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ўз гуруҳида Таиланддан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган Қувайт термаси "B" гуруҳи ғолиби Ўзбекистонга қарши чорак финалда майдонга чиқади. 
Маълумот учун, кеча вакилларимиз 3-тур доирасида Баҳрайнни йирик 6:1 ҳисобида таслим этиб, ўз гуруҳида 100 фоизлик натижа кўрсатган ҳолда, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ