ОФК Элит ОЧЛнинг БАА ва Қатардаги ўйинларини қолдирди
- 1-март, 13:13
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Абу-Даби, Дубай ва Доҳа шаҳарларида бўлиб ўтиши керак бўлган Элит Чемпионлар лигаси баҳслари қолдирилганини эълон қилди.
Бунга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можаро сабаб бўлган. Эрон снарядлари, жумладан, Америка базалари жойлашган қўшни давлатларга ҳам учиб келмоқда.
"ОФК тезлик билан ривожланаётган ушбу вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва барча футболчилар, жамоалар, расмийлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлашда қатъий бўлиб қолади", - дейилади ОФК баёнотида.
Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ўйинларнинг янги саналари ёки ўтказиладиган жойлари ҳозирча номаълум.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ