Назорат учрашуви. OКМК Черногория клуби билан дуранг ўйнади
- 11-феврал, 16:18
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ОКМК жамоаси ўзининг навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Олмалиқликлар бу ўртоқлик беллашувида Черногориянинг “Дечич” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. ОКМКнинг голларига Али Абдураҳмонов ва Риан Исломовлар муаллифлик қилишди.
Миржалол Қосимов шогирдлари кунинг иккинчи қисмда Россиянинг “Ротор” жамоасига қарши майдонга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ