“Насаф” марказий ҳимоячиси билан шартнома узайтирди

“Насаф” марказий ҳимоячиси билан шартнома узайтирди

“Насаф” клуби жамоа сардори, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарбек Эшмуродов билан шартномани узайтирди. Умарбек Эшмуродов “аждарлар” билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2026-йил охирига қадар Қашқадарё клуби шарафини ҳимоя қилади. 
Эшмуродов 2025 йилнинг бошида Малайзиянинг “Селангор” клубидан эркин агент сифатида "Насаф" сафига келиб қўшилган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ