"Наполи" ёзда "Реал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
- 7-май 2019, 20:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес “Наполи”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи А Серия клубига яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида кўчиб ўтиши мумкин. Уни шахсан неаполликлар устози Карло Анчелотти ўз жамоасида кўрмоқчи.
Маълумот учун, Эрнандес мавсумни “Реал Сосьедад” сафида ижара асосида ўтказмоқда. У бу мавсум жами 28та ўйинда иштирок этди ва 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ