Макс Доуман Чемпионлар лигаси тарихига кирди
- 8-апрел, 13:10
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
16 ёшли "Арсенал" футболчиси Макс Доуман Чемпионлар лигаси чорак финалида Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши илк баҳсда майдонга тушди.
Англиялик футболчи 76-дақиқада Нони Мадуэке ўрнига алмаштирилди. M"isterChip" маълумотларига кўра, Доуман 16 ёш 97 кунлик бўлиб, чорак финал ёки ундан кейинги босқичда иштирок этган энг ёш футболчи сифатида Чемпионлар лигаси тарихига кирди.
Шу йил март ойида Макс Доуман Англия Премьер-лигаси тарихида энг ёш гол муаллифи бўлган эди.
Жамоа бош мураббийи Микель Артета раҳбарлигида "Арсенал" Португалия пойтахтидаги учрашувда минимал ҳисобда ғалабага эришди, 91-дақиқада Кай Хаверцнинг аниқ зарбаси ҳисобга олинди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ