Левандовски "Милан"га ўтиши мумкин!
- 13-ноябр 2025, 15:39
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Италиянинг "Милан" клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда "Sky Sport" нашри.
Манбанинг хабар беришича, "Милан" маслаҳатчиси Златан Ибрагимович Левандовски билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда. Левандовскининг ўзи Чемпионлар Лигасида ўйнашни давом эттиришни истагани сабабли йирик клублардан таклифларни қабул қилишга тайёр. Польшалик футболчи келаси ёзда "Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, б мавсумда 37 ёшли форвард барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Трансфермаркт ҳужумчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ