Ла Лига. "Барселона" умумий 8 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

Ла Лига. "Барселона" умумий 8 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

  • 7-декабр 2025, 00:29
  • 0
  • Футбол

Ла Лиганинг 15-турида “Реал Бетис” ўз уйида “Барселона”ни қабул қилди. Учрашувда каталонияликлар 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 6-дақиқада мезбонлар футболчиси Антони ҳисобни очди. Аммо Ферран Торрес 11 ва 13-дақиқаларда гол урган ҳолда “кўк-анорранглилар”ни олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада эса Барджи жамоанинг учинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Торрес яна рақиб дарвозасини ишғол этиб, хет-трик қайд этди.

59-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Ламин Ямал ҳисобни янада йириклаштирди. 85-дақиқада “Бетис” аъзоси Льоренте ҳисобни қисқартирди. 90-дақиқада эса Эрнандес 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 5:3 қилди.

Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдларининг очколари 40 тани ташкил этмоқда ва улар турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди.

Ла Лига
Реал БетисРеал Бетис
vs
FC Barcelona won after full-time.
ФК БарселонаФК Барселона

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ