Гол уриш мана бунақа бўлади! Месси Америкада яна рекорд ўрнатди
- 18-октябр, 12:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ҳар деярли ҳар ўйинда янги рекордлар ўрнатишда давом этмоқда. Аргентина юлдузи бугунги турда жамоасига «Атланта Юнайтед» устидан ишончли ғалаба қозонишда ёрдам берди — учрашув 3:1 ҳисобида якунланди, Месси эса дублга эришди.
Унинг иккинчи голи МЛС доирасидаги навбатдаги тарихий натижа бўлди. 39 ёшли форвард лигадаги голлар сонини 75 тага етказди.
Inter Miami News Hub маълумотларига кўра, Месси бу кўрсаткичга лигалар тарихи учун рекорд даражада қисқа муддатда — атиги 80 ўйинда етиб келган. Илгариги рекорд эгаси Йосеф Мартинесга 75 та гол уриш учун 81 та баҳс керак бўлган, учинчи ўринда эса 111 ўйинда шу маррага етган Робби Кин қайд этилган.
Лионель Месси «Интер Майами» сафини 2023 йилдан бери ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсумдаги МЛС бомбардирлар пойгасида 25 та гол билан мутлақ пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти.