Ла Лига. "Атлетико Мадрид" ўз уйида "Валенсия"дан устун келди

Ла Лига. "Атлетико Мадрид" ўз уйида "Валенсия"дан устун келди

  • 13-декабр 2025, 19:55
  • 0
  • Футбол

Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Атлетико Мадрид" — "Валенсия" учрашувида Диего Симеоне шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўйиннинг 17-дақиқасида мезбонлар футболчиси Коке ҳисобни очди. 63-дақиқада Лукас Белтран орасидаги фарқни йўққа чиқарди. Антуан Гризманн эса 74-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, "матрасчилар"нинг очколари сони 34 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Ла Лига
Атлетико МадридАтлетико Мадрид
vs
Atlético Madrid won after full-time.
ВаленсияВаленсия

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ