Курт Зума "Челси"га қайтмоқчи эмас
- 13-апрел 2019, 13:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мавсумни “Эвертон” сафида ижара асосида ўтказаётган "Челси" ҳимоячиси Курт Зума лондонликлар сафига қайтишни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 24 ёшли франциялик футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. “Ирисчилар” эса унга айнан мана шу имкониятни беришмоқда.
Маълумот учун, Зума жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ