КЎЖЧ. ПСЖ сўнгги турда ишончли ғалабага эришиб, гуруҳдан чиқди
- 24-июн 2025, 02:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган ПСЖ - "Сиэтл Саундерс" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Луис Энрика бошчилигидаги парижликлар катта куч ишлатмаган ҳолда, 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб учрашувнинг 35-дақиқасида Хвича Кварацхелия ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида эса Ашраф Ҳакими орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйиб, жамоасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги голига муаллифлик қилди. Ушбу ғалаба ПСЖни гуруҳдан чиқишига замин яратди.
Эндиликда жамоа A гуруҳининг 2-ўрин соҳиби билан плей-оффда куч синашди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ