КЎЖЧ. "Челси" финалда ПСЖни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирди
- 14-июл 2025, 02:03
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалидан ўрин олган "Челси" - ПСЖ клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Учрашувдан аввал қисман фаворит саналган Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ финал баҳсида Энцо Маресканинг "Челси"сига йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Тўқнашувни яхши бошлаган "аристократлар" дастлаб 22-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи эса англиялик ярим ҳимоячи Коул Палмер. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса ҳужумкор ярим ҳимоячи дублни расмийлаштирди. Шу билан бирга, 1-бўлим сўнггида Палмернинг узатмасидан сўнг Жоао Педро ҳисобни йириклаштирди. Мазкур голлар ўйин тақдирини ҳал қилди ва лондонликларнинг чемпионликни расмийлаштиришига замин яратди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ