
Клоппнинг режаси ўзгарди
- 25-апрел 2024, 11:30
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Юрген Клопп "Ливерпуль" ҳамон Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилмаганини таъкидлади.
34-турдан сўнг мерсисайдликлар АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди. Улар бешинчи поғонада бораётган "Тоттенхэм"дан 14 очко олдинда. Бироқ "шпорлар" ҳисобида 2 та захира ўйини мавжуд.
"Яхшироқ ўйин кўрсатиб, кўпроқ очко тўплашимиз керак. Биз учун ҳали Чемпионлар лигаси йўлланмаси кафолатланмаган", - деди германиялик мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ