
Кападзе кетди, унинг ўрнига...
- 8-феврал 2021, 18:02
- Abdullajon .
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда "ЖЧ-2022" саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик кўриш ҳамда ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Дубай шаҳрига етиб борган.
Йиғин аввалида Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штабида ўзгариш юз бергани ҳақида маълумот берган эдик.
Шунингдек, Тимур Кападзенинг асосий эътибори Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамда янги ташкил этилаётган «Олимпик» клубига қаратилиши сабаб, унинг ўрнига МТЖ ёрдамчи мураббийи сифатида Виктор Тишенко тайинланди. Россиялик мутахассис узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида «Ақтобе», «Нефтчи-Фарғона», «Лада-Толятти», «Черноморетс», «Сочи-04» каби бир қатор клубларида иш олиб борган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ