
ЖЧ саралаши. Уругвай Перуни мағлуб этиб, ЖЧ йўлланмасига эга чиқди
- 25-март 2022, 06:52
- 0
- Футбол
ЖЧ-2022 Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичидан ўрин олган Уругвай - Перу учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол Жоржиан де Арраскаэта ҳисобига ёзиб қўйилди. Меҳмонлар рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Мазкур натижадан сўнг Уругвай очколари сонини 25 тага етказиб, жадвалда 4-ўриндан жой олди. Шу тариқа, улар Перу билан орадаги фарқни 4 тага кўпайтирди.
Перу ҳисобида 21 очко мавжуд бўлиб, жамоа Уругвайдан битта паст 5-поғонадан ўрин эгаллаган. Саралаш ўйинларида битта ўйин қолгани сабаб перуликлар энди Уругвайга етиб олиш имконига эга эмас.
{game}3239067{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ