Жавоҳир Умматалиев қирғизистонлик боксчига ҳеч қандай имкон қолдирмади
- 8-декабр 2025, 19:54
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунидан 7 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди.
-80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Жавоҳир Умматалиев Қирғиз Республикаси вакили Омурбек Бекжигит Уулуга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0. Энди ҳамюртимиз кейинги босқичда сербиялик Артём Агеевга қарши рингга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Тўрабек Хабибуллаев ва Калил Луан Брасил (Бразилия) қарама-қаршилиги кутиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ