Ирода намойиш этган "Челси" АПЛ пешқадамига айланди
- 6-декабр 2020, 02:55
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 11-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Бугун "Челси" ва "Лидс Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. "Стэмфорд Бридж" стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ҳисоб 4-дақиқада "Лидс" ҳужумчиси Патрик Бэмфорд томонидан очилган бўлса-да, "кўклар" уч гол билан бунга жавоб қайтаришни уддалади. Ҳисобни тенглаштирувчи голга Оливье Жиру муаллифлик қилган бўлса, Курт Зума бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Шунингдек, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Пулишич жамоасининг қарши ҳужумини аниқ зарба билан якунлади.
Шу тариқа, "аристократлар" онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. "Лидс" эса, 12-поғонани банд этган.
{game}3411452{/game}
{online}3411452{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ