
Футзал. Ярим финалга чиққан дастлабки жамоа номи маълум бўлди
- 26-сентябр 2021, 19:46
- Javokhir Azimov
- 0
- Мини-футбол
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Марокаш ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. Унда номинал меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 11-дақиқада Родриго Томонидан киритилди.
Шу тариқа, бразилияликлар ярим финал йўлламасига эга чиққан илк жамоага айланди. Энди бу босқичда уларга Россия ва Аргентина тўқнашуви ғолиби рақиблик қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ