“Эвертон” ва “Ньюкасл”дан ғалаба, “Челси” эса сафарда очко йўқотди
- 6-декабр 2025, 21:33
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 15-туридан ўрин олган учта учрашув якунланди.
Бу турда “Эвертон” ўз уйинда “Ноттингем Форест”ни қабул қилди. Дэвид Мойес шогирдлари “ўрмончилар” устидан ишончли 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 2-дақиқда меҳмонлар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Тьерно Барри ҳисобдаги фарқни 2 тага ошириб қўйди. Беллашувнинг 81 дақиқасида Дьюзбери-Холл “ирислар”ни учунчи голига муалифлик қилди.
Бир киши кам бўлиб қолган “Бёрнли” дарвозасига Гуимараэс ва Гордон голлар киритган бўлса, учрашувнинг сўнгги дақиқаларда меҳмонлар футболчиси Флемминг ҳисобни қисқартиришга эришди.
“Челси” еса сафарда “Борнмунт” билан нурсиз дурангга имзо чекди.
Премьер-лига
vs
Everton won after full-time.Премьер-лига
vs
Newcastle United won after full-time.Премьер-лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ