
Эртага Баҳодир Жалоловдан ташқари яна қайси боксчиларимиз рингга чиқади?
- 28-июл 2021, 12:27
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Бокс
Эртага 29 июль куни 3 нафар боксчимиз Токио-2020 да рингга кўтарилади.
Дастлаб, Тошкент вақти билан соат 08:03 да +91 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов 1/8 финалда Озарбайжон вакили Муҳаммед Абдуллаевга қарши ринга кўтарилади.
Сўнгра, соат 09:06 дан бошлаб аёл боксчимиз Турсуной Раҳимова 1/8 финалда туркиялик Бусе Чакироглуга қарши жанг олиб боради.
Эртагалик бокс жангларида сўнгги вакилимиз Фанат Қаҳрамонов бўлади. Маҳоратли чарм қўлқоп устамиз 1/8 финалда қўшни қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши рингга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ