ЕЧЛ. “Атлетик Бильбао” “Аталанта”ни, “Ньюкасл” эса ПСВни таслим қилди

ЕЧЛ. “Атлетик Бильбао” “Аталанта”ни, “Ньюкасл” эса ПСВни таслим қилди

УЕФА Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 7-тури доирасида икки учрашув ўз ниҳоясига етди.

“Атлетик Бильбао” Италияга сафар уюштириб, “Аталанта”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб, 16-дақиқада мезбонлар футболчиси Скамакка ҳисобни очди. Кейинчалик Наварро, Серрано ва Гурусета томонидан киритилган голлар орқали меҳмонлар устунликка эришди. 88-дақиқада Крстович ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо бу “Аталанта”ни мағлубиятдан қутқариб қолмади.

Турнинг яна бир учрашувида “Ньюкасл” ўз уйида ПСВни 3:1 ҳисобида таслим қилди. “Қарғалар” сафида Висса, Гордон ва Барнс гол муаллифларига айланди.

Шу тариқа, “Ньюкасл” жамоаси ўз очколари сонини 13 тага етказиб олди.

Лига чемпионов
Ньюкасл ЮнайтедНьюкасл Юнайтед
vs
Newcastle United won after full-time.
ПСВПСВ

Лига чемпионов
АталантаАталанта
vs
Athletic Club won after full-time.
Атлетик КлубАтлетик Клуб

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ