Дилшод Раҳматов профессионал спортчилик фаолиятини якунлади
- 9-феврал 2025, 11:49
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Мини-футбол
2024 йил Осиёнинг энг яхши футзалчиси номинанти Дилшод Раҳматов профессионал спортчилик фаолиятини якунлади.
Бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари (2021 йил), Хитой чемпионати ғолиби Дилшод Раҳматов 2010 — 2024-йиллар давомида Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Мамлакат жамоаси сафида икки марта Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 6 марта Осиё чемпионати иштирокчиси ва 2 карра мусобақанинг кумуш ҳамда 4 карра бронза медали соҳиби ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ