Бугун Словакияда Жаҳон чемпионати старт олади

Бугун Словакияда Жаҳон чемпионати старт олади

Жаҳоннинг энг кучли 16 терма жамоаси саккизтадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради ва гуруҳларда дастлабки тўрт ўринни эгаллаган жамоалар эса плей-офф босқичига йўл олишади. Гуруҳ баҳсларида энг ёмон натижани қайд этган икки терма IA Дивизионига йўл олади ва уларнинг ўрнини Беларусь ҳамда Қозоғистон терма жамоалари эгаллагайди.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 10-21 май кунлари бўлиб ўтади. 23 май куни чорак финал баҳслари старт олса, 25 май санасида ярим финал, эртасига эса финал ва 3-ўрин учун ўйинлар бўлиб ўтади.

Жума, 10 май

"A" гуруҳи. 19:15. Финляндия – Канада
"В" гуруҳи. 19:15. Россия – Норвегия
"А" гуруҳи. 23:15. АҚШ – Словакия
"В" гуруҳи. 23:15. Чехия – Швеция

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ